Скаут Олатс "Барса"даги Гризманн ҳақида: "Муаммолар бор, у футболдан роҳат олмаяпти"

Alisher
30 мар 2020, 10:50
"Реал Сосьедад"га келишига катта ҳисса қўшган скаут Эрик Олатс французнинг "Барселона"даги иштироки ҳақида гапирди.

"У "Атлетико"дан кетган пайт, бундай зиддиятли ва қарама-қарши гаплар бўлгани мени хафа қилганди. Бу менга тегиб кетди.

Унинг нега "Барселона"га ўтмоқчи бўлганини тушуна оламан. "Барса" бу "Барса". Бошқа ўйинчилар ва унинг дўстлари ўйин услуби билан "Барселона"нинг тики-такасига мос тушишини айтишди, аммо унинг ҳозирги иштироки ёқмаяпти.

Кўриш мумкинки, муаммолар бор. У футболдан роҳат олмаяпти. Бу менга оғир, сабаби мен унинг нималарга қодир эканлигини биламан. Гризманн жамоага кўпроқ нарса бериши мумкин, аммо у ҳеч нарса айтмайди. У ҳеч нарса демаган ҳолда буни амалга оширишга уринмоқда.

Антуан у ерда асосийси эмаслигини билади, аммо ўзининг истеъдоди билан кўпроқ эътиборга лойиқ. У ҳали 29 ёш ва дунё даражасидаги ўйинчи", - дейди Олатс.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: mundodeportivo.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›