“Сити» январда Санчес билан шартнома тузмайди

22 дек 2017, 00:10
“Манчестер Сити” раҳбарияти январь ойидаги трансфер “ойнаси” вақтида “Арсенал” ҳужумчиси Алексис Санчесни ўз сафига қўшиб олмоқчи эмас.

Клуб раҳбарияти қишки трансферлар чоғида асосий эътиборни марказий ҳимояни кучайтиришга қаратишган. “Сити” 2018 йилнинг ёзида “Арсенал” билан шартномаси тугайдиган Санчесни эркин агент сифатида жамоага қабул қилмоқчи.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: The Times