Симоне: “Облак “Атлетико”ни қутқарди, аммо вазиятлардан фойдаланишни ҳам ўрганиш лозим”

5 янв 2020, 09:58
“Атлетико” бош мураббийи Диего Симоне Ла Лига 19-тури доирасида “Леванте” (2:1) устидан қозонилган ғалаба ҳақида тўхталди.

“Ғалаба учун кураш ўйин охиригача давом этди. Биз қулай вазиятлар яратишимизга қарамай, эртароқ ўйин тақдирини ҳал эта олмадик. Облак 93-дақиқада рақибнинг хавфли зарбасини бартараф этиб, бизни қутқариб қолди. Аммо унгача яратилган вазиятларни голга айлантиришимиз керак эди. 

Биз Облакни дунёнинг энг яхши посбони деб ҳисоблаймиз. У ҳал қилувчи вазиятда ўзини кўрсатди ва жамоасининг ғалабасини сақлаб қола билди.

Биз янада яхшироқ ҳаракат қилишимиз керак. Акс ҳолда мағлубиятлардан ҳеч ким кафолатланмаган”, дейди Симоне.


Ўхшаш янгиликлар


Манба: Marca