Симоне Дзадза: «Италия Евро-2016да худди танкдек бўлиши лозим»

Narzulla Saydullayev
5 июн 2016, 12:45
«Ювентус» ҳужумчиси Симоне Дзадза Италия терма жамоасининг Евро-2016даги иштироки ҳақида ўз тахминларини билдирди.

«Биз худди танк каби бўлишимиз керак. Ўйинни ўзгартириб юбора оладиган футболчиларга эгамиз. Фақат олдинга интилишимиз зарур.

Италияда балки ҳозир олдингидек қобилиятли футболчилар йўқдир. Бироқ ҳозирги таркиб ҳам ўзидан ёрқин из қолдириши мумкин», – дейди Дзадза.

Эслатиб ўтамиз, Италия Европа чемпионати гуруҳ босқичида Бельгия, Швеция ва Ирландия билан ўйнайди.

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: football-italia.net

Сўнгги янгиликлар

Барча ›