Симеоне: "Облак - дунёнинг энг яхши дарвозабони, аммо унинг порлашида "Атлетико" ҳам ёрдам беряпти"

Aslanov Jasurbek
27 окт 2019, 11:01
"Атлетико" бош мураббийи Диего Симеоне "Атлетик"га қарши бўлиб ўтган ЛаЛиганинг 10-тур учрашуви (2:0) фикр билдирди.

"Биз ўсишда тўхтамаслигимиз, иккинчи бўлимдагидек ўйнашда давом этишимиз керак. Кучли рақибга қарши ажойиб ҳаракат қилдик. Жамоа яхши ўйнади.

Облак - дунёнинг энг яхши дарвозабони, бунга шубҳа йўқ. У йилдан йилга кучайиб боряпти, аммо жамоа ҳам унга порлашда ёрдам беряпти.

Корреа доимо форвард бўлган, аммо ундан ўзи учун одатий бўлмаган ҳудудларда фойдаландик. Шунга қарамай у ўнг қанотда яхши ўйнади.

Биз кетма-кет учта йирик учрашув ўтказдик. Аввалига "Валенсия" билан ўйнадик, кейин Чемпионлар лигаси, энди эса ЛаЛигада осон бўлмади. Ҳар уч кунда майдонга тушяпмиз ва ўйинга бўлган эҳтиросни сақлаб қолишимиз керак" - дейди Симеоне.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: As