

Сешанба куни мадридликлар Ла Лиганинг қолдирилган 19-тури доирасида сафарда "Барселона"га имкониятни бой берди (1:3).
Симеоне қўл остида "Атлетико" "Камп Ноу"да кечган 17 та ўйинда ғалаба қозона олмади – 7 та дуранг ва 10 та мағлубият.
Аргентиналик мутахассис "Барселона" уй стадионида ғалабасиз ўйинлар сони бўйича мураббийлар орасида рекордчига айланди ва Хавьер Агирре (16 та ўйин)ни ортда қолдирди.



