Симеоне: "Ҳакам пенальти қўйиши учун "Атлетико" футболчиси ўлиши керак"

Aslanov Jasurbek
5 фев 2018, 13:55
"Атлетико" бош мураббийи Диего Симеоне "Валенсия"га қарши ЛаЛиганинг 22-тур учрашувидаги (1:0) ҳакамликдан нолиди.

"Қачон биз ҳам пенальти тепишимиз мумкинлигини билмайман. Агар "Валенсия"га қарши учрашувда Годин билан боғлиқ вазият пенальтига тортмаса, демак, ҳакам 11 метрлик нуқтани кўрсатиши учун бизнинг футболчимизни ўлдиришлари керак" - дейди Симеоне.

"Валенсия"га қарши баҳсда "Атлетико" ҳимоячиси Диего Годин рақиб жарима майдончасида тўп учун курашда тишларидан айрилди, бироқ ҳакам пенальти белгиламади.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Marca