

“Менимча, ҳа. Англия чемпионати жуда кучли. Уларда рақобатбардош ва кучли бўлган барча клубларнинг иқтисодий сармоялари бор. Бошқа чемпионатларда етакчилар камчилик: ПСЖ, “Бавария”, “Барселона” ва “Реал”. Англияда эса “Ливерпуль”, “Ман Сити”, МЮ ёки “Челси” чемпион бўлиши мумкин. Бу рақобат юқори бўлган лига. “Челси” ва “Ман Сити” Чемпионлар Лигаси финалига йўл олди, бу инглиз футболида ёрқин лаҳзалар ўтаётганини кўрсатмоқда”, дейди аргентиналик мутахассис.



