Симеоне 1:2 ҳақида: "Рақиб ғалабага лойиқ эди"

Aziz Tukhtamuradov
4 ноя 2023, 08:07
"Атлетико" бош мураббийи Диего Симеоне "Лас-Пальмас"га қарши ўйиндаги мағлубиятдан сўнг (1:2) ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Рақиб жуда яхши ўйнади ва ғалабага лойиқ эди. Биз эса ўзимиз истаган футболни кўрсата олмадик.

Йигитлар борларини беришди, улар ҳар бир ўйинда бор кучлари билан ҳаракат қилишади. Биринчи бўлимда бизда вазиятлар бўлди, иккинчи бўлимда ҳам. Аммо уларни голга айлантиришда омадимиз келмади. 

Энди сешанба куни ўтказиладиган ЕЧЛ ўйинига ("Селтик" билан) яхши тайёрланишимиз керак", - деди Симеоне.

Ўхшаш янгиликлар


Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: Marca

Сўнгги янгиликлар

Барча ›