Силва "Флуминенсе"га қайтиши мумкин

Alisher
16 ноя 2021, 12:30
"Челси" ҳимоячиси Тиагу Силва фаолиятини "Флуминенсе"да давом эттириши мумкин.

Журналист Николо Скиранинг хабарига кўра, клуб 37 ёшли ҳимоячининг эҳтимолий трансфери борасида музокараларга киришди.

Аммо, ҳозирда Силва учун мақсад - "Челси" билан шартномани 2023 йилнинг ёзига қадар узайтириш.

Бразилияликнинг "кўклар" билан тузган шартномаси 2022 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: twitter.com/NicoSchira