"Silk Way Cup" мусобақасида 2-ўринни олган "Сўғдиёна-W" жамоаси қизлари тақдирланди

Narzulla Saydullayev
28 июл 2019, 13:29
Хабарингиз бор, "Сўғдиёна-W" клуби Қозоғистон Республикаси Чимкент шаҳрида Халқаро "Silk Way Cup" турнирида иштирок этиб, фахрли иккинчи ўринни эгаллаган эди.

Шу муносабат билан куни кеча Шерали Бабакулов бошчилигидаги "Сўғдиёна-W" жамоаси Суперлиганинг 14-туридан ўрин олган "Сўғдиёна" - "Локомотив" учрашуви олдидан Ўзбекистон футбол Ассоциацияси,  Жиззах вилояти ҳокимилиги томонидан тақдирланди. 

Мазкур тақдирлаш маросимида "Сўғдиёна-W" жамоасига омад, зафарлар бундан ҳам яхши ўринларни эгаллашини тилаб қолишди. Шу билан биргаликда тақдирлаш маросимида сўзга чиққан ўзбек футбол журналистикаси отахони Ахбор ота Имомхўжаев аёллар футболига омад тилаб, аёллар футболини бунданда юқори савияда бўлиб ўтишига тилакдош эканликларини билдириб ўтдилар. Ўз фикрлари якунида Жиззах  футболига катта ҳисса қўшиб келаётгани учун, Жиззах вилояти ҳокимлигига ва "Сўғдиёна" клуби  раҳбариятига ўз миннатдорчилигини изҳор этди.

Шунингдек "Биик-Казигурт" аёллар жамоаси раҳбарияти томонидан Жиззах вилоят ҳокимлигига ва "Сўғдиёна" клуби раҳбариятига ташаккурномалар тақдим этилди.



Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: "Сўғдиёна" матбуот хизмати

Сўнгги янгиликлар

Барча ›