Силессен ЛаЛигада иккинчи ассистини амалга оширди

Mirjalol Normatov
12 дек 2021, 13:35
"Валенсия" посбони Яспер Силессен ЛаЛигада "Эльче"га қарши ўйинда голли паси амалга оширди.

Бу 32 ёшли посбоннинг фаолиятидаги иккинчи ассист ҳисобланади. Шу орқали у XXI аср Примеро дарвозабонлари орасида иккинчи ўринга кўтарилиб олди ва Марк-Андре тер Стеген ("Барселона"), Яссин Буну ("Севилья"), Иван Куэльяром ("Леганес") ва Антонио Адан ("Атлетико" ва "Бетис"нинг собиқ посбони) билан тенглашиб олди.

Бу борада "Мальорка"нинг собиқ дарвозабони Дуду Ават пешқадамлик қилмоқда - 3 ассист.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Goal