

Жамоа мағулот бошланишидан аввал Шюррлени таништирди. Анъанавий "коридор"дан сўнг германиялик футболчи Олег Канонов бошқарувида биринчи марта шуғулланди.
Эртага "Очиқ арена" стадионида унинг автограф-сессияси бўлиб ўтади (19:00 - Москва вақти билан).
Кеча Москва клуби Шюррлени "Боруссия Д" жамоасидан бир мавсумга ижарага олгани тўғрисида маълумот бергандик. 28 ёшли ярим ҳимоячининг бутун мавсум учун маоши 3 миллион еврони ташкил этади.




