Швейцария сафарда Шимолий Ирландиядан устун келди

10 ноя 2017, 03:01
Белфаст шаҳридаги “Уиндзор Парк” стадионида ЖЧ-2018 финал босқичи учун кураш олиб бораётган Шимолий Ирландия ва Швейцария терма жамоа ўзаро куч синашишди.

Учрашувнинг 58-дақиқасида меҳмонлар аъзоси Рикардо Родригеснинг 11-метрлик жарима зарбасидан киритган голи ўйинда ягоналигини сақлаб қолди ва жавоб баҳси олдидин Швейцария термаси мундиалга йўл олиш учун муҳим қадам ташлади.

Мазкур жамоалар ўртасида 12 ноябрь куни Базел шаҳрида бўладиган жавоб ўйини ЖЧ йўлланмаси соҳибини аниқлаб беради.


Шимолий Ирландия – Швейцария 0:1 (0:0, 0:1)

Гол: 0:1 – 58, пенальти Родригес.

Шимолий Ирландия – Макговерн, Эванс, Маколи, Маклафлин, Норвуд, Брант, Дэвис, Эванс (Сэвилл, 65), Даллас (Уорд, 52), Мадженнис, Лаферти (Уошингтон, 78).

Швейцария –Зоммер, Шер, Родригес, Лихтштайнер, Аканджи, Джака, Закария, Джемаили (Фрай, 83), Шакири, Цубер (Мехмеди, 87), Сеферович (Эмболо, 77).

Огоҳлантириш: Шер (5), Эванс (57).


Ўхшаш янгиликлар


Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›