Шустер: "Месси бўлмаса "Барселона" тўпсиз қолади"

Mirjalol Normatov
14 авг 2020
"Барселона"нинг собиқ футболчиси ва "Реал"нинг собиқ бош мураббийи Бернд Шустер каталонияликлар сардори Лео Месси ҳақида фикр билдирди.

"Айни дамда "Барселона" ҳар доимгидан ҳам кўра Мессига боғланган. Месси бир ўзи тўпни олиб юриши, бирга-бир вазиятларда устунлик қилиши ва голлар уриши, ўйиннинг боришини ҳал қилиши мумкин.

Ушбу мавсумда "Барселона" икки вариантда ўйнади: ёки Месси гол уради, ёки Мессисиз жамоа тўпсиз қолади", - деди Шустер.

Аргентиналик ҳужумчи Примеронинг 33 ўйинида 25 гол ва 21 ассист қайд этди.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Bild