Шупо-Мотинг ижара асосида АПЛ клубига ўтди

Aslanov Jasurbek
8 авг 2017, 00:56
Англиянинг “Сток Сити” клуби ҳужумчи Эрик Шупо-Мотингни ўз сафига қўшиб олганини эълон қилди.

Сўнгги уч мавсумни Германиянинг “Шальке 04” клубида ўтказган 28 ёшли футболчи Англия жамоасига эркин агент мақомида кўчиб ўтди. Шупо-Мотинг “Сток” билан 3 йиллик шартнома имзолади.

Камерунлик футболчи бугундан, яъни 8 августдан янги жамоаси машғулотларига қўшилади. Ўтган мавсум ҳужумчи Бундеслигада 23 та ўйинда майдонга тушиб, бор йўғи 3 та гол киритганди. 


Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф

Сўнгги янгиликлар

Барча ›