UZ

Сўнгги янгиликлар

08:48Россия. «Локомотив» пешқадам, Виталий Денисов эса...  1 08:40Роналду, Месси ва Неймар қанча овоз олишди?   2 08:29Роналду совринни қўлга киритгач нималар деди?   8 08:22Ўзбекистон ФИФА сўровномасида кимларга овоз берди?   10 08:06Испания. «Реал Сосьедад» «Эспаньол» билан дуранг ўйнади, «Депортиво» «Жирона»га ютқазиб қўйди  0 01:26Криштиану Роналдуга аталган 2017 йил + ФОТО  33 01:03Йилнинг барча энг яхшилари битта саҳифада ФОТО  20 00:58The Best FIFA Football Awards. Барча совриндорлар аниқланди  104 00:56Йилнинг энг яхши футболчиси - Криштиану Роналду  76 00:52Йилнинг энг яхши аёл футболчиси - Лике Мартенс  4 00:25Фейр плей соврини соҳиби - Франсис Коне  5 00:21Йилнинг энг яхши аёллар мураббийи - Сарина Виегман  2 00:13Йилнинг энг яхши мухлислари - "Селтик" мухлислари  1 00:03Йилнинг энг яхши дарвозабони - Жанлуижи Буффон!   5 23:57Йилнинг энг яхши эркаклар мураббийи - Зинедин Зидан!   6

Шукурали Пўлатов: "Нефтчи"да қолишим борасида ҳеч нарса дея олмайман Янгиликлар

Шукурали Пўлатов: "Нефтчи"да қолишим борасида ҳеч нарса дея олмайман

Олий лига жамоаларидан биринчи бўлиб, йиғинни бошлаган "Нефтчи"ни охирги пайтларда кўплаб футболчилари тарк этиши ҳақида гапирилмоқда.
Шартномаси тугаган футболчилардан бири Шукурали Пўлатовга сим қоқиб, янгиликларни билишга қизиқдик.

- Шукурали, "Нефтчи" ҳаммадан биринчи мавсум тараддудини бошлади. Таътил давомида чарчоқлар чиқарилгандир?
- Ҳа, кечадан машғулотларга киришилди. Бугундан бошлаб кунига икки маҳалдан шуғулланмоқдамиз. Ҳозирча ҳаммаси яхши.

- Охирги пайтларда жамоангиз ҳақида кўп гапирилмоқда. Эмишки "Нефтчи"нинг кўплаб етакчилари келгуси тақдирини бошқа клублар билан боғламоқчи?
- Ҳа, биз ҳам бу ҳақда интернет сайтларида ўқиб турибмиз. Биласизми, "Нефтчи" билан амалдаги шартномаси поёнига етган футболчилар сони кўпчиликни ташкил этади. Ҳар бир инсон ўсишга эришишни истаганидек, етакчи ўйинчилар гранд клублардан келиб тушаётган таклифларни кўриб чиқишмоқда. Ким қолади, ким кетади? Бу ҳақда ҳозир сизга тайинли бир гап айтишим қийин.

- Шахсан сизнинг ҳам пойтахт клубларидан бирига ўтишингиз хусусида гап сўзлар урчий бошлади. Сизнинг ҳам клуб билан келишувингиз якунландими?
- Ҳа, ҳозирда эркин агентман. Таклифлар ҳам йўқ эмас.

-  У холда айтингчи, келгуси тақдирингизни қайси жамоа билан боғламоқчисиз?
- "Нефтчи"да қоламанми, ёки йўқми бу яқин кунларда аниқ бўлади. Ҳозирча ҳеч нима дея олмайман. Чунки ҳозирги жамоам ҳам шартномани узайтириш таклифи билан чиққан.

- Тажрибали Мансур Саидовнинг клубдан кетаётганини эишитдик. Бу ҳақда қандай фикрдасиз?
- Саидов сўзсиз жамоамиз етакчиси эди. Футболчиларни ўз ортидан эргаштира оларди. Қисқа қилиб айтганда, ҳақиқий сардор эди! Нима ҳам дердик, Мансур ака кейинги мавсумни ОЧЛда иштирок этадиган клубларимизнинг бирида ўйнашга яқин турибди. Юқорида айтганимдек, ҳар бир футболчи гранд клублар сафида ўйнашни истайди ва шу орқали терма жамоа шарафини ҳимоя қилишни хоҳлайди.

- Айтишларича, Ғулом Ўрунов, Мирзакамол Камолов, Зайниддин Тожиев каби ўйинчилар дастлабки йиғинга келишмаган?
- Тўғри, иккинчи даврада янги келиб қўшилган футболчиларнинг деярли барчаси негадир йиғинга келишмади. Асосан олдинги ўйинчилар бор холос. Шунингдек "Сўғдиёна"дан (Маъруф Муродов) ва "Истиқлол"дан (Ғуломҳайдар Ғуломов) келган янгилар бор.

Исломбек Рустамбеков суҳбатлашди
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш

Энг яхшилар

Олий лига. 25-тур. "Қўқон-1912", "Бунёдкор" ва "Пахтакор" ғалаба қозонди Олий лига. 25-тур. "Қўқон-1912", "Бунёдкор" ва "Пахтакор" ғалаба қозонди
Бугун олий лигада 25-турнинг учта ўйини ўтказилди.   309
"Бухоро" 55 млн сўм жарима тўлайди "Бухоро" 55 млн сўм жарима тўлайди
Олий Лига 25-тур доирасидаги “Бухоро” (Бухоро) ҳамда “Пахтакор”...  154
Бухородаги баҳсли пенальти, нопрофессионаллик... Бухородаги баҳсли пенальти, нопрофессионаллик...
Кеча Бухорода Олий лиганинг 25-туридаги энг эътиборга молик учрашуви...  203
������.�������

Выберите страну:

Mamlakatni tanlang:

Выберите язык новостей:

Yangiliklar tilini tanlang: