UZ

Сўнгги янгиликлар

21:06"Челси" машғулотига журналистлар қўйилди  0 20:38"Реал" ҳимоячиси ЕЧЛ финалига қадар тикланишга улгуради  0 20:09Бернд Лено "Наполи"га ўтиши мумкин  0 20:02Азиз Ҳайдаров ва Темурхўжа Абдухолиқов "Локомотив" сафида машғулот ўтказмоқда ФОТО  11 20:01Ёшлар лигаси. 12-тур. Бугунги барча ўйинлар якунига етди  6 19:59Биринчи лига. 11-тур учрашувлари якунланди  3 19:53Спортчилар ижтимоий тармоқларда  2 19:41Поль Погба: "Бу совринни портлаш қурбонларига бағишламоқчиман"  3 19:12Футзал. U-20 Осиё чемпионати. Таиланд - Ўзбекистон 8:1  13 19:07Olamsport: Шаҳобиддин Зоиров Россияда, Истомин "Уимблдон"да қатнашади ва бошқа хабарлар  2 18:54Руни Англия терма жамоасига чақирилмади  7 18:45Роналду солиқ тўламагани учун қамоқ жазосига ҳукм этилиши мумкин  13 18:27Португалиянинг Конфедерациялар кубоги учун кенгайтирилган рўйхати эълон қилинди  3 18:14Санья: "Гризманн ҳар қандай жамоага кўникиб кетади, у АПЛ кашфиёти бўлиши мумкин"  0 18:12"Легионер мухлис". Иккинчи сон  7

11 сен 13:26
Янгиликлар

Шуҳрат Раҳмонқулов: "Йигитлар ғалабага ортиқча ишониб юборишди"

Табиийки кеча терма жамоамизнинг ЖЧ-2014 йўлланмасини бой берганидан сўнг, барча юртдошларимиз тушкун кайфиятда.
Нима ҳам қила олардик, нуфузи бўйича биринчи  ўринда турадиган мусобақага чиқиш учун энди яна тўрт йил кутишимизга тўғри келади. Унга қадар Осиё миқёсидаги турнирларда иштирок этиб борамиз. Иордания билан ўтган баҳсдан сўнг, миллий терма жамоамизнинг собиқ футболчиси Шуҳрат Раҳмонқулов ўйин хусусида фикрларини билдириб ўтди.

- Минг афсуслар бўлсинки, кеча ўз майдонимизда жуда ҳам аламли мағлубиятга учрадик. Бундай бўлишини очиғи, ҳеч ким кутмаганди. Иордания билан сафарда 1:1 ҳисобида дуранг ўйнаб келган йигитларимиз ҳам ўз майдонимизда рақибни мағлубиятга учратишига тўлиқ ишониб юборди. Айниқса учрашувда биринчи бўлиб ҳисобни очганимиздан сўнг, футболчиларимиз ўзларига ортиқча ишониб юборишгандек туюлди. Гарчи биринчи бўлиб тўп киритган бўлсакда, вакилларимиз яна олдинга ўтиб, тўп киритиш ўрнига ҳимояга ўтиб олди. Учрашув ҳақида ҳамма ўз фикрларини билдириб ўтмоқда, мен ҳам шу ўринда шахсий фикрларимни айтадиган бўлсам, кечаги ўйинни дастлабки дақиқалардан, иккита номинал ҳужумчи билан бошлашимиз керак эди. Ёки биринчи бўлимда олдинги чизиқда ҳаракат қилган Насимовни танаффусда Бақоевга алмаштирилса фойдали бўлармиди... Хуллас йигитларимиз танаффусга камида 2:0 ҳисобидаги ғалаба билан чиқиб кетишганида кўнгил тўқ бўларди.

- Мағлубиятдан кейин ҳамма турли хил фикрларни илгари суряпти. Энди ортиқча гапиришни фойдаси йўқ. Муҳими йўл қўйилган хатолардан тўғри хулоса чиқариб олишдир. Кеча футболчилар ҳам мухлисларни хурсанд қилиш учун бор кучларини бериб ўйнашди.

- Футболчиларимизда жисмони тайёргарликнинг пастлиги кўзга ташланиб қолди. Айниқса етакчи ўйинчиларимиз иккинчи бўлимда чарчаб қолгандек таассурот уйғотди. Иордания футболчиларида, ғалаба қозониш истаги кучлилик қилди. Шунинг учун улар ўйин охирига қадар, бор кучларини бериб ўйнашди. Тўпни ушлаб, қисқа паслар билан йигитларимизни чалғитишга уринишди.

- Мағлубиятдан кейин кимнидир айбдор сифатида кўрсатиш қийин. Аввало ўйин дискини қайтадан кўриб чиқиш керак ва шундагина тайинли гап айтса бўлади.

- Терма жамоага янги қон керак деганда, таркибни ёшартириш тушунилади. Албатта бизда истеъдодли футболчилар талайгина, Жамшид Искандеров, Игорь Сергеев, Иван Нагаев... Энди ушбу ўйинчиларни тайёрлаб бориш керак. Бунинг учун терма жамоа таркибини бутунлай ёшартириб юбориш ҳам ярамайди. Ёшлар билан бир қаторда тажрибали ўйинчилар ҳам керак.

Жаҳонгир МИРЗО суҳбатлашди
Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Энг яхшилар

Ўзбекистон кубоги. 1/8 финал. "Нефтчи" дастлабки ўйинда кичик ғалабага эришди Ўзбекистон кубоги. 1/8 финал. "Нефтчи" дастлабки ўйинда кичик ғалабага эришди
Ўзбекистон кубоги 1/8 финалидан ўрин олган "Нефтчи" -...  138
Ўзбекистон кубоги. 1/8 финал. "Пахтакор" - "Насаф" 0:3 ва бошқа натижалар Ўзбекистон кубоги. 1/8 финал. "Пахтакор" - "Насаф" 0:3 ва бошқа натижалар
Бугун Ўзбекистон Кубогининг 1/8 финал босқичи дастлабки ўйинлари...  129
"Малага" "Реал"га ўйинни сотганмиди? (видео) "Малага" "Реал"га ўйинни сотганмиди? (видео)
Бир неча кун олдин "Малага" ҳамда "Реал"...  87
Футзал. U-20 Осиё чемпионати. Ўзбекистон - Мўғулистон ОНЛАЙН ВИДЕО Футзал. U-20 Осиё чемпионати. Ўзбекистон - Мўғулистон ОНЛАЙН ВИДЕО
Таиландда футзал бўйича U-20 Осиё чемпионати давом этмоқда.  86
������.�������

Выберите страну:

Mamlakatni tanlang:

Выберите язык новостей:

Yangiliklar tilini tanlang: