Шохруз Норхонов: "Бунёдкор"га қарши жавоб ўйинида ғалаба учун майдонга чиқамиз"
27 мар 2016 14:00
Янгиликлар
Шохруз Норхонов: "Бунёдкор"га қарши жавоб ўйинида ғалаба учун майдонга чиқамиз"
"Бунёдкор кучли жамоа. Ўйин қийин бўлди. Йигитлар билан бирга бор кучимиз билан ҳаракат қилдик. Сал омад етишмади. Ўз хатоларимиз эвазига голлар ўтказиб юбордик. Шунингдек, бир қанча голлик вазиятларимиздан ҳам фойдалана олмадик.
Ёмон натижа бўлмади деб ўйлайман. Хар бир ўйинда ғалаба учун майдонга чиқамиз.
Жавоб ўйини қийин бўлиши аниқ. Кейинги ўйинда хатоларимизни такрорламасдан, "Бунёдкор" майдонида ғалаба учун майдонга чиқамиз.
"Бунёдкор" жамоаси дарвозасига гол киритиш доимо ёқимли. Лекин, ғалаба қозонганимизда бундан хам яхши бўларди. Хар бир ўйин олдидан гол киритишни мақсад қилиб майдонга чиқаман. Насиб қилса, кейинги ўйинларда хам рақиблар дарвозаси томон йўл ола биламан. Киритган голимни эса "Обод" мухлисларига бағишлайман", - дея ўз фикрларини якунлади Шохруз Норхонов.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Осиё чемпионига айланган U-17 терма жамоасининг 5 нафар футболчиси "Андижон"да!
Сергеев келажаги бўйича бир қарорга келди
Черан "Андижон" таклифини рад этди ва бошқа бир жамоага ўтмоқда
Роналду нима учун овоз бермади? Португалия сардори FIFA The Best маросимини ўтказиб юборди
Фикрлар