Шотландия сардори Робертсон: "Ҳар кимга муаммо ярата олишимизга аминмиз"

Sherzod Nurmatov
14 июн 2024, 19:33
Футболчининг фикрича, шотландияликлар ҳайратлантиришга қодир.

Шотландия терма жамоаси ҳимоячиси ва сардори Эндрю Робертсон Европа чемпионати бошланишидан олдин жамоанинг имкониятларига баҳо берди.

"Бизни гуруҳ босқичи кутиб турибди ва бу бизни жаяжонга солмоқда, рақиблар жуда кучли. Аммо биз ўз даражамизда ўйнасак, ҳар кимга муаммо ярата олишимизга ва бундан ҳам каттароқ орзуларни рўёбга чиқаришимизга аминмиз", – деди футболчи.

Шотландия терма жамоаси Евро-2024'ни мезбон Германияга қарши ўйин билан бошлайди. Учрашув бугун 00:00 да старт олади.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Sky Sport Italia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›