UZ

Сўнгги янгиликлар

12:31"Милан" "Штутгарт" етакчисига қизиқиш билдиряпти  0 12:05Ши Таэ Йонг: "Ўзбекистон ва Саудия учрашувини стадиондан томоша қиламан. Корея мусобақани эрта тарк этгани учун бироз хафаман"  1 11:40"Интер" эгалари ўзгариши мумкин  0 11:16"Бавария", ПСЖ ва АПЛ клублари Меньян ва Теога қизиқишмоқда  0 10:50“Ливерпуль” ва “Арсенал” 80 миллион евролик футболчи учун курашмоқда  0 10:30Жанубий Кореяни уйига жўнатган Индонезия ОТЖ ким бошқараётганини биласизми? (Мутолаа учун)   4 10:13«Манчестер Юнайтед» ходимлардан пул тежашни яна бир йўлини топди  2 09:46«Фейеноорд» устози «Ливерпул»нинг қизиқиши ҳақида фикр билдирди  0 09:19Хави «Барселона»да қолиши маълум бўлганидан сўнг нималар деди?  8 08:54«Кальяри» Шомуродовни олиб қолмоқчи. «Рома» эса терма жамоамиз сардорига нарх белгилади  11 08:30Анчелотти «Олтин тўп»га ким лойиқлиги ҳақида фикр билдирди  25 08:04Ўзбекистон кубоги. Бугун 2-тур якунланади ва 3-тур бошланади  3 07:38Футзал. Бугун Эронга қарши финал йўлланмаси учун баҳс олиб борамиз  7 07:15U-23 Осиё кубоги. Қатар - Япония 2:4  0 07:12Реванш олиш вақти келди. Бугун Ўзбекистон ОТЖ Саудия Арабистонига қарши майдонга тушади  39

"Шўртан" жамоаси 19 ёшда! Янгиликлар

"Шўртан" жамоаси 19 ёшда!

Тарихий манбаларга суянган ҳолда шуни айтиш мумкинки, Қашқадарё вилоятининг Ғузор туманида миллионлар севган футбол ХХ асрнинг ўрталаридан эътиборан, халқ севган оммавий спорт тури сифатида ўйнала бошланган эди.
Расман олиб қараганда эса футбол Ғузорда илк бор ХХ асрнинг 70-йилларида тўла шаклланди. 

Айнан 1970 йилга келиб, туман марказида жойлашган “Ғафур Ғулом” номли мактаб қошида спорт-интернат иш бошлади. Бу эса Ғузорда ҳар йили бир неча ўнлаб ёш истеъдод соҳибларининг кашф бўлишига замин яратди.

Футбол масканида камол топа бошлаган истеъдодли болалар турли футбол мусобақаларида тобланишар эди. Вақти келиб шу ёшлардан “биринчи қалдирғочлар” вояга етишди. Бунга мос равишда маҳаллий аҳоли талаби ва эҳтиёжидан келиб чиқиб, 1975 йилда туман марказида ҳозирги Марказий стадион ҳашар йўли билан қуриб битказилди. Ўз стадионига эга бўлган ғузорлик чарм тўп усталари “Оқ олтин” номи билан катта футболдаги илк фаолиятини бошлади. Ғузор футболининг тамал тошини қўйган, кўплаб ёшларга устозлик қилган марҳум Эшмурод бобо Чоршанбиев барча ишларда бош-қош бўлди. “Оқ олтин” футболчилари 1986 йилдан бошлаб бир неча мавсум собиқ Иттифоқ чемпионатининг Республика миқёсидаги мусобақасида тўп суришди.

Йиллар ўтиши билан Эшмурод бобонинг ёрдамчилари ҳам, футболга ошно тутинган ёш истеъдодлар ҳам туманда кўпайиб борди. Натижада бир эмас икки-учта жамоага етадиган даражадаги футболчилар камол топишди. Мустақиллик йилларида янада кенгайган имкониятлар эндиликда Ғузорда нафақат вилоят миқёсидаги мусобақаларга, балки олий ва биринчи лига ўйинларига бўлган қизиқишни ҳам кучайтириб юборди. Туман футболининг асосчиси Эшмурод бобо катта жамоани иккига бўлиш режасини илгари сурди. “Оқ олтин” иккига бўлинди. Жамоанинг бирига “Шўртан”, иккинчисига “Ёшлик”, дея ном берилди. Эшмурод Чоршанбиевнинг ўзи ёшлар билан ишлаш, уларни ҳам акалари сафига қўшиш мақсадида “Ёшлик”да қолди. “Шўртан”га эса Баҳодир Аҳмедов устозлик қиладиган бўлди. Шундан сўнг иккала жамоа ўртасида соғлом рақобат юзага келди.

Бу орада Ғузор футболи жонкуярларининг саъй-ҳаракатлари ҳамда елиб югуришлари билан 1994 йилнинг 5 ноябрь санасида “Шўртан” Профессионал футбол клуби расман юридик мақом - статусга эга бўлди. Ана ўша орадан ўтган қисқа, лекин шарафли йиллар давомида Ғузор жамоаси босқичма-босқич ривожланиш пиллапояларидан юксаклик сари кўтарилиб борди. Аввал вилоят чемпионатида, кейин Ўзбекистон Республикаси биринчилигида муваффақият қозонган “Шўртан” ПФК 2005 йилдан эса ўзининг мамлакат олий лигасидаги юришини бошлади. 2010 йилги мавсумда олий лига баҳсларида фахрли тўртинчи ўрин ва Ўзбекистон Кубоги ўйинларида финалга қадар етиб борган ғузорликлар жамоаси навбатдаги йилдан эътиборан илк бор Осиё футбол Конфедерацияси Кубоги турнирида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритишди. Бу бир туман миқёсидаги жамоа ва унинг ашаддий ҳамда фидоий мухлислари учун чин маънодаги ҳақиқий байрам, шунингдек тарихий воқеилик эди. Шу ўринда яна бир гап: “Шўртан”нинг Профессионал клуб даражасида шаклланиб боришида муносиб ҳиссаларини қўшган фидоий мухлислар Ғузор тумани, унинг ҳудудий тарихига асосланган ҳолда ўз севимли жамоаларига жаҳон футболида кенг қўлланиш анаъанасига ҳамоҳанг равишда муносиб, чиройли, мазмун ва моҳиятга эга атама, яъни лақаб қўйишда жонбозлик кўрсатишди. Хайрулло Пирназаров раҳбарлигидаги мухлислар клуби “Шўртан”га донолик, ақл ва шижоат, ҳужумкорлик, куч, ирода, ботирлик, мардлик рамзиларини англатувчи “ОҚ БЎРИЛАР” атамасини тақдим этишди.

Бугун кунда - яъни ўзининг ташкил топганлигига 19 йил тўлганлигини нишонлаётган “Шўртан” Профессионал футбол клуби, унинг раҳбарияти, ҳомийлари, мураббийлар гуруҳи, барча ходимлари, футболчилари, Ғузордаги марказий стадион маъмурияти ва барча мухлисларига энг яхши тилаклар, клубнинг бундан кейинги фаолиятига, футбол оламида янада юксак чўққиларни забт этишда омадлар, муваффақиятлар тилаймиз.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика