"Шўртан" ПФК томонидан "Мактабда футбол" фестивали бўлиб ўтди

Mirjalol Normatov
8 дек 2023, 21:20
Бугун «Шўртан» футбол академияси майдонларида ФИФАнинг «Football for schools» «Мактабда футбол» лойиҳаси доирасида футбол фестивали ташкил этилди.

Ушбу фестивал доирасида Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Оммавий ва профессионал футболни ҳар томонлама ривожлантиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги 115-сонли қарори ижросини таъминлаш ва ёш болаларни футболга қизиқишини ошириш, футбол тўгаракларига ёш иқтидорлани жалб қилиш, оммавий футболни ривожлантириш мақсадида Ғузор туманидаги 14, 20, 34-мактаблари ўқувчилари иштирок этишди. Турнир доирасида ўз иқтидорини намойиш этган ўқувчи ёшларни саралаб олиш ва профессионал футболчилик фаолиятига йўналтиришдир.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: «Шўртан» ПФК матбуот хизмати