“Шўртан" футбол қоидаларидаги ўзгаришлардан хабардор этилди

Tolibjon Qosimov
10 фев 2017, 13:55
Айни пайтда янги мавсумга Тошкентда тайёргарлик кўраётган “Шўртан” жамоаси мураббийлар гуруҳи ва ўйинчилари учун кеча - 8 февраль санасида 2017 йилги мавсумда амалиётга жорий қилиниши кўзда тутилган “Футбол қонун қоидаларидаги янгиликлар ва ўзгаришлар” тўғрисида ўқув семинари ўтказилди.
Ўзбекистон Футбол Федерацияси “Ҳакамлар ва Назоратчилар департаменти” томонидан тайинланган тажрибали мутахассис, Олий лига ҳаками Владислав Цейтлин ушбу тадбирни олиб борди ва унда маъруза ўқиди. Семинар давомида “Оқ бўрилар” жамоаси мураббийлари ва футболчиларига 2017 йилги миллий чемпионатимиз учрашувлари ва Кубок баҳслари давомида қўлланиладиган янгиликлар ва ўзгаришлар тушинтирилди, видео лавҳалар орқали батафсил маълумотлар берилди.

“Шўртан” ПФК матбуот хизмати

Ўхшаш янгиликлар


Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: championat.asia