UZ

Сўнгги янгиликлар

09:42"Арсенал" МЮнинг асосий футболчиларидан бирини текинга қўлга киритиши мумкин  0 09:16"Барселона" 80 миллион евролик ҳужумчига кўз тикди  0 08:49Гвардиола кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?  0 08:23Sofascore. Ҳусанов энг яхшилардан бири бўлди  1 07:57Ўзбекистон Суперкубоги. Чипталар нархи маълум  2 07:30МЛС. "Интер Майами"да навбатдаги ғалаба. Месси фаолиятидаги 899-голини урди  2 07:00Англия кубоги. "Ньюкасл" — "Манчестер Сити" 1:3  6 06:32Легионерларимиз. Шерзод Темиров Ироқ чемпионатидаги 16-голини урди, жамоаси ғалаба қозонди   2 02:58Ла Лига. Ламин Ямалнинг голи "Барселона"га меҳмонда "Атлетик"га қарши ўйинда ғалаба тақдим этди  61 02:55А Серия. "Ювентус" "Пиза" дарвозасига жавобсиз 4 та гол урди  2 02:50Англия кубоги. "Манчестер Сити" Ҳусанов тўлиқ ўйнаган баҳсда "Ньюкасл"ни мағлуб этиб, чорак финалга йўл олди  21 02:02Саудия Арабистони Про лигаси. "Ал Насср" муҳим ўйинда 90+5 дақиқада гол уриб, ғалаба қозонди   5 01:50Англия кубоги. "Челси" Уэльс жамоасини экстра таймларда мағлуб этиб, чорак финалга чиқди  0 00:40БАА Про лигаси. "Бани Яс" ўз майдонида "Ал Васл"ни мағлуб этди, Шукуров захирадан ўйинга қўшилди  0 00:35Ла Лига. "Атлетико" ва "Реал Сосьедад" ўртасидаги ўйинда 5 та гол урилди  5

"Шўртан" да тайёргаpлик авжида Янгиликлар

"Шўртан" да тайёргаpлик авжида

Шу кунларда Ғузордаги ўз қароргоҳида иккинчи давра ўйинларига тайёргарлик кўраётган “Оқ бўрилар” жамоаси 17 июль куни Қарши шаҳрида
вилоятимизнинг олий лигадаги яна бир вакили – “Насаф” билан ўртоқлик назорат учрашувида майдонга тушишади. Ушбу учрашув Зоир Тўрақулов шогирдлари учун ўзига хос синов вазифасини ўтаб беради. Айнан ушбу учрашувда ғузорликлар устози ўз қўли остидаги йигитларни жиддий кўрикдан ўтказиб олишни режалаштирмоқда.

Шундан сўнг, жамоа Тошкентга йўл олади. 19 июль куни “Шўртан” футболчилари ЎФФ қошида фаолият кўрсатаётган “Футбол-Мед”да  тиббий кўрикдан ўтишади. Бош мураббийнинг фикрларига қараганда, шу орада йигитларга икки кунлик дам берилади ва Ғузорда қисқа йиғин давом эттирилади. Иккинчи давра учун олиб борилган йиғин Тошкентда якун топади. “Оқ бўрилар” 25 июлдан эътиборан пойтахтдаги “Ўзбекистон” меҳмонхонасида тўпланишади. Маълумки, 4 августдан олий лига иккинчи давра ўйинлари бошланади. “Шўртан” Фарғона сафарига айнан Тошкентдан йўл олади.

Қаршида ўтказиладиган ўртоқлик учрашувидан ташқари Зоир Тўрақулов шогирдлари пойтахт йиғини давомида яна икки бор майдонга тушишлари кўзда тутилган. Рақиб жамоалар тўғрисида бироз кейинроқ хабар қиламиз. 
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика