

35 ёшли босниялик футболчи Милан клуби билан икки йиллик шартнома бўйича келишувга эришди. Бу ҳақда инсайдер Николо Скира хабар бермоқда.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ хабар берилганидек, "Интер" форварди Ромелу Лукаку "Челси"га 115 миллион евро эвазига ўтади.
Эдин ўтган мавсум А Серия доирасидаги 27 та ўйинда майдонга тушиб, 7 та гол урди ва 3 та ассист қайд этганди.



