UZ

Сўнгги янгиликлар

19:06Гвардиола мавсум сўнгида "Манчестер Сити"дан кетади. Жамоанинг кейинги мураббийи ким бўлади?  1 18:43Жароҳатлардан азият чекаётган "Арсенал" "Реал" ҳимоячисига кўз тикди  0 18:18"Андижон" Ўзбекистон U-21 терма жамоасини мағлуб этди  2 17:54"Пахтакор" "Риу Аве", "Ризеспор" ва "Кайсериспор" билан деярли бир қаторда — IFFHS  5 17:28Осиё чемпионига айланган U-17 терма жамоасининг 5 нафар футболчиси "Андижон"да!  37 17:06Сергеев келажаги бўйича бир қарорга келди  14 16:38U-23 Осиё Кубоги стадионлари  1 16:15Бир қоп картошка, сабзи, тухум ва 5 гб интернет  3 15:58Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  8 15:39Ўзбекистонлик ҳакамлар ОЧЛ 2 ўйинида ишлайди  0 15:17"Навбаҳор"ни икки футболчи тарк этди  0 14:45Анчелоттининг ўғли "Ботафого" бош мураббийи лавозимини тарк этди  0 14:18Ўзбекистон U-17 терма жамоаси посбони "Нефтчи"да ўйнайди  2 13:53Расман: Ўткир Юсупов "Навбаҳор"га қайтди!  18 13:27Катта қайта қуриш: "Манчестер Юнайтед" ёзда ярим ҳимояни тўлиқ янгилашга тайёр  7

Шомуродов ва "Ростов" "Динамо"га қарши (превью) Янгиликлар

Шомуродов ва "Ростов" "Динамо"га қарши (превью)

Бугун, 23 ноябрь Тошкент вақти билан 18:30да Москванинг "Динамо" клуби РПЛнинг 17-тур учрашувлари доирасида "Ростов"ни қабул қилади.

Жамоалар ушбу ўйинга турли кайфиятларда ташриф буюришади.


Сўнгги вақтларда "Динамо"ни танқид қилувчилар сони сезиларли даражада камайди, жамоа шунга лойиқ ўйин кўрсатмоқда. Москва жамоаси "Краснодар" билан дуранг ўйнади, сенсацион тарзда ЦСКАни таслим этди, "Ахмат" билан очколарни бўлишиб, "Рубин"ни мағлубиятга учратди. "Ростов"га қарши баҳсда 4 ўйинлик мағлубиятсиз серия Москва клубига катта ёрдам бериши мумкин.


"Ростов" ҳақида гапирадиган бўлсак, клубда молиявий муаммолар бошланган. Бунинг устига жамоа РПЛдаги сўнгги ўйинда "Тамбов"га мағлуб бўлди. "Ростов" охирги тўртта турда фақат бир марта ғалабага эришди. Аутсайдердан мағлубиятни қабул қилиб олган жануб клуби "Зенит"га қарши баҳсда йирик ҳисобда таслим бўлди. "Ростов"да ҳар томонлама инқироз кузатиляпти. Лекин ҳамюртимиз Элдор Шомуродов клубига яхши кайфиятда қайтиб борди, чунк у Фаластинга қарши ЖЧ-2022 саралаш учрашувида дубл қайд этиб, терма жамоамиз ғалабасини таъминлаб берди.


Статистик маълумотлар

- Жамоалар ўзаро 51та учрашув ўтказган. Ғалабалар бўйича устунлик "Динамо" (22та) томонда. Қолган баҳсларда 17та дуранг ва 12 марта "Ростов"нинг ғалабаси кузатилган.

- Ўзаро ўтказилган сўнгги 10та баҳсда "Динао" 3 марта зафар қучди, 4та баҳсда мағлубиятга учради ва 3та ўйинда очколарни бўлишиб олди.

- Сўнгги 10та учрашувдаги ўртача маҳсулдорлик - 2,9 ("Динамо"нинг ҳар ўйиндаги ўртача натижаси 1,6та гол, "Ростов"ники эса - 1,3).

- "Динамо" уйида ўтказган сўнгги 5та учрашувнинг 3тасида ғалабага эришди. 1 марта "Ростов"нинг қўли баланд келган бўлса, 1 бора дуранг қайд этилди.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика