

"Аввало "Бавария"ни ғалаба билан табриклайман. Бизлар бу ўйинга жисмонан толиққан ҳолда келгандик. Биринчи голга қадар ўйин тенг кураш остида ўтаётганди. Танаффусдан сўнг ҳисобни тенглаштириш учун имконият бўлганди. Бироқ бундан фойдалана олмадик ва кейин ҳисоб 2:0 кўриниш олди. "Лацио" билан бўлган баҳсдан сўнг футболчиларимиз чарчаб қолишганди. Умуман "Бавария" ҳақли ғалаба қозонди", - дейди Роджер Шмидт.



