UZ

Сўнгги янгиликлар

02:57ЖЧ саралаши. Италия ўз уйида Норвегияга мағлуб бўлиб, ЖЧга йўл олиш масаласини кейинга қолдирди, Исроил Молдовани йирик ҳисобда таслим этди  4 00:58ЖЧ саралаши. Украина, Франция, Англия ва Сербия ғалабага эришди  4 00:10U-17 ЖЧ. Нимчорак финалга чиққан Ўзбекистоннинг бугунги машғулотларидан суратлар  2 23:33Роберт Левандовски фаолиятини Италияда давом эттириши мумкин  3 22:32"Реал" Бундеслигада янги чап қанот ҳимоячиси топди  1 21:38"Милан" форварди АПЛга кўчиб ўтиши мумкин  0 21:02ЖЧ саралаши. Португалия Роналдусиз рақиб дарвозасига 9 та тўп киритиб, мундиалга чиқди  145 20:38Гюлер Ҳусановнинг жамоадошига айланиши мумкин  9 19:50Холанд: "Мен терма жамоада бўлганимда Норвегия ҳеч қачон саралашдан ўтмаган"  15 18:58U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Хорватияни пенальтилар сериясида мағлуб этиб, нимчорак финалга чиққан ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ   9 18:36Лондон клуби Эндрикни ижарага олмоқчи  2 17:48"Ньюкасл" "Манчестер Сити" футболчисини харид қилмоқчи  1 17:12Рейндерс: "Милан"нинг "Интер"га қарши ўйинини албатта томоша қиламан"  1 16:45Модрич: "Биз бу муваффақият билан фахрланишимиз керак"  2 16:20Мбаппе ва Зидан бир жамоада ўнайди-ми?!   3

Ширер: "Кепа миллионлаб инсонлар кўз ўнгида ўз мураббийини аҳмоққа чиқарди" Янгиликлар

Ширер: "Кепа миллионлаб инсонлар кўз ўнгида ўз мураббийини аҳмоққа чиқарди"

Англия терма жамоаси собиқ ҳужумчиси Алан Ширер "Челси" ҳамда "Манчестер Сити" ўртасидаги Англия лига Кубоги финалида Кепа Аррисабалага билан содир бўлган воқеа ҳақида фикр билдирди.

Баҳс якунланишига бир неча дақиқа қолганида бош мураббий Маурицио Сарри Аррисабалага ўрнига Вилли Кабальерони туширмоқчи бўлди, аммо табло кўтарилганига қарамай, Кепа майдонни тарк этишни истамади. Натижада италиялик мутахассис ғазаб билан сув идишни ерга отди ва трибунаости йўлакчасига йўл олди. Бир неча сония ўтиб мураббий майдонга қайтди. Пенальтилар сериясида "Манчестер Сити" ғалабага эришди.

"Менга Саррининг Кабальерони майдонга тушириш ғояси ёқди. Чунки Вилли "Сити"да ўйнаган ва улар қайси томонга зарба беришини билар эди. Бу "Челси"нинг устун томони бўларди. Бироқ Кепа майдонни тарк этишни истамади, жин урсин, Сарри посбонни хоҳлаганча ҳақорат қилиши мумкин эди.

Ҳамма гап ҳурматда, Кепа миллионлаб инсонлар кўз ўнгида ўз мураббийини аҳмоққа чиқарди. Бу воқеа Сарри катта босим остида ва истеъфо арафасида рўй берди. Бу мутахассис учун қимматга тушиши мумкин" - дейди Ширер.

Рейтинг: +16   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика