Шифокорлар Хедирага аниқ ташхис қўя олишмаяпти
Tolibjon Qosimov
20 авг 2013
"Реал" ярим ҳимоячиси Сами Хедира Испания чемпионатининг 1-туридан ўрин олган "Бетис"га қарши ўйинда (2:1) жароҳат олганди, деб хабар бермоқда AS нашри.
Унинг чап тиззаси жароҳатлангани аниқ. Бироқ шифокорлар Хедиранинг бу жароҳати қанча муддатда битишини билишмаяпти. "Бетис"га қарши ўйинни эртасига "Реал" мураббийлар штаби Хедирага дам олиш имкониятини берганди.