Шевченкода яна коронавирус аниқланди

Оқил Абдубарноев
9 янв 2022, 22:11
"Женоа" бош мураббийи Андрей Шевченко А Сериянинг 21-турида "Специя"га қарши ўйинда майдон ташқарисида шогирдларига маслаҳат бера олмайди.

Украиналик мутахассис яна коронавирусга чалинган. У изоляция олинган. Генуя клубида бошқа ҳеч кимда коронавирус аниқланмаган.

Эслатиб ўтамиз, Шевченкода 28 декабрь куни ҳам коронавирус аниқланганди. 6 январь куни бўлиб ўтган "Сассуоло"га қарши ўйин олдидан эса мураббийда салбий натижа аниқланганди.

Шевченконинг бугунги ўйиндаги вазифаларини унинг ёрдамчиси Мауро Тассотти бажаради.

"Женоа" - "Специя" ўйини Тошкент вақти билан 22:30 да бошланади.

Ўхшаш янгиликлар


Оқил АбдубарноевМуаллиф
Манба: genoacfc.it

Сўнгги янгиликлар

Барча ›