Шерзод Абдураимов “Цементчи”да

Narzulla Saydullayev
25 янв 2015
Биринчи лига дебютанти Қувасойнинг “Цементчи” жамоаси ўз таркибини олий ва биринчи лигада ўйнаган футболчилар билан кучайтирмоқда.
Хусусан “Машъал” академияси тарбияланувчиси бўлган Шерзод Абдураимов айни дамда “Цементчи” йиғинида қатнашаётганини айтиш лозим.

Равшан Ҳайдаров бошқарувидаги U-19 ёшлар терма жамоасига номзод бўлган иқтидорли посбон, кеча Андижонда “УзДонгЖу”га қарши кечган баҳсда қувасойликлар шарафини ҳимоя қилди. Айтиш лозимки, фарғоналик ёш посбон ҳозирча кўрикдан ўтмоқда.

Narzulla SaydullayevMuallif
Manba: championat.asia