Шерки 3 ойга сафдан чиқди

Alisher
8 фев 2022, 12:47
"Лион" ярим ҳимоячиси Райан Шерки "Монако" (0:2)га қарши Франция чемпионати 23-тур доирасидаги ўйинда жароҳат олди.

Француз клуб расмий сайтининг хабар беришича, 18 ёшли франциялик футболчи жароҳати сабаб уч ой атрофида майдонга туша олмайди.

Шерки 9 февралда операция қилинади. Тикланиш учун унга уч ой керак бўлади.

Ярим ҳимоячи жорий мавсум барча мусобақаларда 22та ўйинда майдонга тушиб, 2та гол ва 4та ассист қайд этди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: ol.fr