"Шериф" мураббийсиз қолди. Ҳаммасига МЮ айбдор
27 окт 2022 15:38
Янгиликлар
"Шериф" мураббийсиз қолди. Ҳаммасига МЮ айбдор
Европа Лигаси доирасидаги "Шериф" – "Манчестер Юнайтед" учрашувига бир кун қолганда Молдова клуби мураббийсиз қолди.
Тўрт ой олдин клуб бошқарувига келган Степан Томас Манчестерга учишидан бир неча соат олдин истеъфога чиқишини маълум қилди.
Бунга "Юнайтед"га қарши ўйин сабаб бўлган кўринади. "Шериф" мавсумда илк бор Молдова чемпионатида "Петрокуб"га 1:0 ҳисобида мағлуб бўлди ва Томас шундай деди: "Афтидан, футболчилар Манчестердаги ўйин ҳақида ўйлашган. Диққат-эътибор жамланмаганди – бу менинг хатом".
Қизиғи, "Шериф" "Петрокуб"дан олти очкога илгарилаб кетган ҳолда чемпионатдаги пешқадамликни давом эттирмоқда.
"Олд Траффорд"даги ўйинда клубни ким бошқариши ҳозирча аниқ эмас.
Эслатиб ўтамиз, учрашув бугун Тошкент вақти билан 23:59 да бошланади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Аргентина ЖЧ-2026дан четлатилиши мумкин
Ла Лига. Рафиньянинг дубли "Барселона"га "Осасуна" устидан ғалабани тақдим этди
Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди
ФИФА Туркий давлатлар Кубоги. Қулоққа қандай эшитилади?
Фикрлар