Шенсни: "Жаҳон чемпионатига ғалаба тўлқинида яқинлашмоқчи эдик"

Sherzod Nurmatov
26 сен 2022, 16:42
Войцех Шенсни Польшанинг Миллатлар Лигасида Уэльс устидан қозонган ғалабаси (1:0) ҳақида фикрлари билан ўртоқлашди.

"Жисмоний жиҳатдан жуда тажовузкор ўйин бўлди. Уэльс жуда яхши бошлади, уларда ташаббус бор эди, биз эса чуқур ҳимояландик. Жипслашиб ўйнаш лозим эди.

Учрашув томошабоп ўтди деб бўлмаса-да, сифатли бўлди. Жаҳон чемпионатига ғалаба тўлқинида яқинлашмоқчи эдик", – деди Польша терма жамоаси дарвозабони.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: uefa.com