"Шахтёр" Чемпионлар Лигаси уй учрашувларини Гамбургда ўтказади

Sherzod Nurmatov
19 авг 2023, 11:01
Украинанинг "Шахтёр" жамоаси Чемпионлар Лигаси доирасидаги уй учрашувларини Германиянинг Гамбург шаҳрида ўтказишини маълум қилди.

Жамоа ўйинларига 51 000 томошабин сиғадиган "Фолькспаркштадион" мезбонлик қилади.

"Шахтёр" Чемпионлар Лигасини гуруҳ босқичидан бошлайди.

Эслатиб ўтамиз, ЕЧЛ гуруҳ босқичига 31 август куни Монакода қуръа ташланади.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: todomercadoweb.es