

"Бугунги ғалаба билан раҳбарият ва бизга мухлислик қилаётган ҳаммани табриклайман! "Олимпик" ёш жамоа бўлишига қарамай, етарлича муаммолар туғдирди, лекин вазиятларимиздан унумли фойдаланиш эвазига ғалаба қозондик", – деди Юсупов.
- "ФарДУ" охирги икки ўйинда рақобатчиларини ишончли ҳисобда мағлубиятга учратди. Бу нима билан боғлиқ? Жамоа асосий рақобатчиларидан анча кучлими ёки футболчиларнинг иштиёқи юқорими?
- "Жайхун"дан олдинги учрашувларимизда ҳам етарлича вазиятлар яратгандик, аммо ижрода камчиликларимиз мавжуд эди. Буларнинг устида ишладик ва мана голлар ҳам секин-аста урилмоқда.



