

Бугун БАА про лигасида 14-тур ўйинлари давом этмоқда. Унда "Ал Шааб" сафарда "Банни Яс" клуби меҳмони бўлмоқда. Ҳамюртимиз ўйинни асосий таркибда бошлади ва клуб сафидаги дебютини ўтказди.
Маълумот учун, италиялик Вальтер Дзенга бошчилигидаги "Ал Шааб" 13та ўйиндан сўнг 2 очко билан 14та жамоа орасида сўнгги поғонада бормоқда.



