Расман: Шароф Муҳитдинов "Насаф"га қайтди

Alisher
26 янв 2022
"Насаф" футбол мактаби тарбияланувчиси, ўтган мавсумда Тошкентнинг "Пахтакор" жамоасида ҳаракат қилган Шароф Муҳитдинов эркин агент сифатида Қарши клубига қайтди.

Шароф Муҳитдинов "Насаф" билан бир йиллик шартномага қўл қўйди.

Ўйинчи ўтган мавсумда тошкентликлар сафида 25 ўйинда майдонга тушган ва 2 гол муаллифига айланган.

"Ишонамизки, Шароф жорий мавсумда «Насаф» билан кўплаб совринларни қўлга киритади. Ўз уйинга хуш келибсан, Шароф!", - дейилади клуб хабарида.


AlisherМуаллиф
Манба: "Насаф" матбуот хизмати