

"Мен "Барса" каби клубга ўтишни тўғри танлов деб ўйладим. Лекин ўшанда ҳаммаси шундай тус олишини билмагандим. Жуда қийин бўлганди. Бундай қийин вазиятга дуч келишимни кутмагандим", – деди футболчи.
Пьянич 2020 йилда 60 миллион евро эвазига "Ювентус"дан "Барселона"га ўтган эди. 32 ёшли ярим ҳимоячи 2022 йилнинг сентябрида Каталония клубини текинга тарк этиб, БААнинг "Шаржа" клубига йўл олди.



