

Ўз вақтида "Ривер Плейт", "Флуминенсе" клубларида тўп тепган аргентиналик ярим ҳимоячи Дарио Конка айни дамда Витор Перейра қўл остида шуғулланмоқда. Конка аслида "Шанхай СИПГ" футболчиси ҳисобланади. У 2017 йилни "Фламенго"да ижарада ўтказди.

Дарио Конка 2011 йилда сайёрамизнинг энг кўп маош оладиган футболчиси эди. Ўша пайтда у "Гуанжоу Эвергранд"дан йилига 16 млн. евро маош оларди.
