UZ

Сўнгги янгиликлар

20:23"Ўзбекистон бу салоҳияти билан 3-4 маротаба Жаҳон чемпионатига чиқиши керак эди" — Қозоғистонлик журналист Ербол Каиров билан интервью   2 19:55Сульшер Европа жамоасида иш бошлаши мумкин  1 19:30Суперлига. "Насаф" - "Қўқон-1912" 2:0 (матнли трансляция)  33 19:27"Барселона" ҳимоячиларидан бирига янги шартнома тайёрламоқда  0 19:01Манба: Германия клуби "Сўғдиёна" футболчисига қизиқмоқда  5 18:40Айбек Нурбаев: "Жайхун" футболчилари маҳаллий болалардан тузилган, аксарияти энди футболга қадам босган"  0 18:28Ўзбекистон футзал терма жамоаси Қозоғистон устидан ғалабага эришди  4 18:15Артём Петросян: "Бу ғалаба "Олимпик-MobiUz" билан ўйин олдидан руҳий томондан ишонч бағишлайди"  0 17:45Тимур Кападзе Патрик Клюйверт ўрнини эгаллаши мумкин  25 17:24Про лига. Аутсайдерлар тўқнашувида "Олимпик" устун келди  2 16:39"Интер" Англия терма жамоаси ҳимоячиси учун "Ливерпуль" билан курашмоқда  1 16:10Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Японияни мағлубиятга учратди  8 15:46Эксперт фикри. Суперлига 25-тур бошланмоқда. "Насаф" чемпионлик учун яна бир қадам ташлайдими?   6 15:20"Манчестер Юнайтед" афсонаси клубнинг ёзги трансфер кампаниясини танқид қилди  1 14:05"Рома" янги стадионга эга бўлади. Бунга Евро-2032 мезбонлиги сабаб бўлмоқда  2

Шаҳзод Азмиддинов "Пахтакор" мураббийлари – Арвеладзе, Хюистра, Войнески ва Шацкихни солиштирди Янгиликлар

Шаҳзод Азмиддинов "Пахтакор" мураббийлари – Арвеладзе, Хюистра, Войнески ва Шацкихни солиштирди

"Пахтакор" ҳимоячиси Шахзод Азмиддинов "Финт Тураева" подкастида Тошкент клубида ишлаган мураббийлар ҳақида фикрлари билан ўртоқлашди.

- Арвеладзе билан деярли ишламаганман, бир ойдан кам. Мен у ҳақда ҳеч нарса дея олмайман. Лекин аниқ айта оламанки, Хюистра жуда кучли мураббий. У тактик тайёргарликка эга эди, ҳаммаси тактика билан бўларди: "квадратлар", турли машқлар, ҳимоячилар билан алоҳида, таянч ярим ҳимоячилари билан алоҳида ишланарди. Ҳар бир футболчи маълум бир позицияда нима қилиши кераклиги ёзиб қўйиларди.

Войнески билан чиқишмас эдик. У "Пахтакор"га келиши билан мени таркибдан чиқариб юборди. Ундан олдин фаолият юритган Хюистра қўл остида озми-кўпми барқарор ўйнадим. Бир тайм ёки бутун ўйин, ҳатто ўнг қанот ҳимоячиси сифатида ҳам ўйнардим. Войнески келиши биланоқ мени захирага ўтказди.

Йиғиндаларда машғулот ўтказдик, ўртоқлик учрашувларида майдонга тушдик. Трансфер ойнаси ёпилишига 10-15 кун қолганида Войнески менга: "Бор, ўзингга янги жамоа қидир", деди. Мен: "Шуни вақтлироқ айтмайсизми? Сал олдинроқ айтганингизда, ўзимга янги жамоа топган бўлардим". Кейин шуғулланиб юрдим, баъзан ўринбосарлар жамоасида ҳаракат қилдим. Бироз вақт ўтгач, у мени бошланғич таркибга қайтарди, мен бир нечта ўйин ўтказдим, ҳаттоки ОЧЛда "Ал Таавун"га қарши ўйинда ҳам қатнашдим. Аммо Войнескининг менга муносабати унчалик яхши эмасди.

Максим Шацких – бутунлай бошқача мураббий. У жуда хушмуомала ва ҳар доим ёрдам беришга тайёр. У ва ўйинчилар ўртасида катта "масофа" йўқ, у ҳамма билан гаплаша олади. Шундай бўладики, агар футболчи икки-уч марта хатога йўл қўйса, мураббий дарҳол уни захирага ўтказиб қўяди. Шацких билан бундай эмас: агар футболчи бир неча марта хато қилса, уни қўллаб-қувватлайди. У кутади. Ҳатто менга шундай деган: "Мен яхшироқ ўйнашингни кутяпман. Кейин сени Европага ўзим жўнатиб юбораман".

Шаҳзод Азмиддинов иштирокидаги "Финт Тураева" подкастининг тўлиқ версияси билан қуйидаги ҳавола орқали танишишингиз мумкин (рус тилида):



Ушбу подкастда сиз қуйидагиларни билиб оласиз:

• Шаҳзод қандай қилиб кўча боласидан профессионал футболчига айланди;

• Муштлашувда оғир жароҳат олиб, футболни деярли тарк этгани;

• "Пахтакор"нинг жорий мавсумдаги натижалари;

• ва бошқалар.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика