UZ

Сўнгги янгиликлар

21:18"Ал Ҳалдия" бош мураббийи Али Ашур: "Андижон" ушбу мусобақада гол ўтказиб юбормади"  0 20:56ЕЧЛ. "Барселона" – "Олимпиакос". Таркиблар аниқ  3 20:48"Бавария" Нойер билан шартномани узайтиришни режалаштирмоқда, Нюбель эса сотиб юборилади  0 20:17Элит ОЧЛ. "Шабаб Ал Аҳли" – "Насаф" 2:1 (матнли трансляция)  52 19:58Жиру: "Лига 1 А Сериядан ортда эмас"  5 19:30Шмейхель: "Нега Хойлунд ва Мактоминей "Наполи"да?"  5 19:02Максим Шацких: "Рақибни ўрганиб чиқдик. Фикримча, "Ал Ҳалдия" Қатар клубидан кучлироқ"  16 18:42Артета Гёкереш "Арсенал" учун фойдали эканлиги ҳақида гапирди  0 18:14Абрамович Туркия клубининг акция пакетларини сотиб олмоқчи  3 17:47"Нефтчи" – ОКМК ўйинидаги вазият четлатишга хосмиди? Суперлиганинг 25-туридаги ҳакамлик таҳлили  7 17:27Алаба яна жароҳат олди  3 16:59Эшитдик-да! Аёллар ва футзал жамоаси энди Суперлига клублари учун мажбурий бўлмайди  4 16:39ОФК вакиллари Миллий футбол маркази билан танишди  0 16:19"Футбол олами". Бутсанинг таги билан бутсага тепишга қизил карточка берилмайди. Оёқни синдириш учун сал юқорига тепиш лозим...  12 16:03Расман: "Бавария" Компани билан ҳамкорлик қилишда давом этади  0

Шаҳбоз Беғамов: "Пахтакор" Войнески давридаги жамоадан кўра икки карра камроқ вазият яратмоқда" Янгиликлар

Шаҳбоз Беғамов: "Пахтакор" Войнески давридаги жамоадан кўра икки карра камроқ вазият яратмоқда"

Таниқли инсайдер Шаҳбоз Беғамов ўз телеграм каналида "Пахтакор" — "Насаф" учрашуви ҳақида фикр билдирди.

"Насаф" мухлисларини ғалаба билан табриклайман.

Жамоа бугун ўйин тарафлама, тактик томондан ва вазиятлар яратиш борасида "Пахтакор"дан устун ўйнади. "Пахтакор" реал имконият ёки вазият яратмади. Жуда бўш ўйнади. Иштиёқ жиҳатдан ҳам "Насаф" рақибига қараганда икки карра кўпроқ ғалабани истади.

"Пахтакор" футбол ўйнаган темп ўрта даражадан паст, агрессия ноль ва иштиёқ буткул кўринмади. Табиийки бундай бўш ўйинда бирорта айтарли вазият яратилмади.

Ўйиндаги гол "из ничего", "фонарь" урилди, тўғри. Лекин шундан кейин "Насаф" катта жамоалардек тартиб билан натижага қаратилган ўйин қилди. Менимча, "Насаф" бугун "Пахтакор"дан кўпроқ ва кучлироқ қаршилик кутганди. "Насаф" жуда осон ютиб кетди.

Кулгули эшитилиши мумкин, лекин "Пахтакор" қаторасига нечанчи ўйиндирки Войнески давридаги жамоадан кўра икки карра камроқ вазият яратмоқда. Славче пайтида жамоа ўйинида тартиб бўлмаган бўлсада, ҳужумдаги вазиятлар етарлича ташкил қилинган. Шунчаки "реализация" жуда паст бўлганди.

"Пахтакор" чемпионлик ўйинини ўз уйида ютқазди. "Насаф" энг қийин рақибига қарши Тошкентда муҳим ўйинни ўз фойдасига ютди.

Суперлига чемпионлик пойгасида жуда катта бурилиш.

Буёғига "Насаф" чемпионат пешқадами сифатида қолган 6 турни жуда юқори босимда ўтказади. Жамоа менталитет жиҳатдан бунга тайёрми? Агар тайёр бўлса, унда қаршилик мухлислар жуда узоқ кутган онларга оз қолди. "Насаф" иштирокидаги ўйинлар жуда катта қизиқиш ва ажиотаж уйғотади", деб ёзади Беғамов.

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика