“Шабаб Ал Аҳли” БАА Лига Кубоги соҳиби!

Eldor Akmurzayev
16 май 2021, 22:46
Мусобақанинг ҳал қилувчи баҳси “Шабаб Ал Аҳли” – “Ал Наср” ўртасида бўлиб ўтди.

Учрашувда “Шабаб Ал Аҳли” Федерико Картабиянинг дубли эвазига зафар қучди ва бош соврин эгасига айланди. Одил Ҳамробеков ва Жалолиддин Машарипов финални асосий таркибда бошлаб, баҳсда тўлиқ ҳаракат қилишди.

Маълумот ўрнида, “Шабаб Ал Аҳли” ушбу турнирда 10-маротаба ғолиб бўлди. Аввалроқ эса жамоа мамлакат Кубогида ҳам муваффақият қозонганди.

“Шабаб Ал Аҳли” – “Ал Наср” 2:1 (1:0, 1:1)

“Ҳазза бин Зайид” стадиони

Голлар: Картабия 42 – 1:0 (пен.), Меҳди Обид 82 – 1:1, Картабия 90+3 – 2:1 (пен.).

 

Ўхшаш янгиликлар


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: Championat.asia