"Севилья" "Манчестер Юнайтед" футболчисини ижарага олади

Mirjalol Normatov
7 янв 2024
"Манчестер Юнайтед" футболчиси Ганнибал Межбри ижара асосида "Севилья"га ўтади.

Фабрицио Романонинг маълумотига кўра, гарчи "Фрайбург" ва "Марсель" томонидан қизиқишлар бўлаётган бўлишига қарамасдан, 20 ёшли тунислик футболчининг ўзи ҳам "Севилья"га ўтишга рози бўлган. Айни дамда Испания ва Англия клублари ижара шартларини муҳокама қилишмоқда.

Ушбу мавсумда Межбри МЮ таркибида 9 ўйинда майдонга тушиб, 1 гол урди.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: twitter.com/FabrizioRomano