

Испанлар лондонликларнинг навбатдаги таклифини рад этишди ва Англия клуби унинг 70 млн евро миқдоридаги товон пулини фаоллаштиришини хоҳлашмоқда.
Чемпионлар Лигасининг амалдаги ғолиби француз учун максимум 55 млн беришга тайёр. Шу сабаб музокаралар боши берк кўчага кириб қолди, аммо "Челси" бугун "Севилья" билан сўнгги бор келишишга уриниб кўради.
Олдинроқ, "кўклар" битимга Курт Зума ва Каллум Хадсон-Одоини қўшишни таклиф этишган, аммо якунда рад жавобини олишган эди.



