UZ

Сўнгги янгиликлар

22:07Отабек Шукуров: "Бош мураббий Европадан 2-3 нафар ошпаз олиб келди, ош ёки шунга ўхшаш таомлар камайтирилган"  2 21:27Перес "Алавес" билан ўйиндаги VAR ҳаками ҳақида: "У Кубок финали арафасида "Реал"га қарши чора кўриш билан таҳдид қилганди. Мана энди ..."  6 20:4641 ёшли Тиаго Силва Европага қайтишга тайёр  2 20:22Эрон чемпионати. "Хайбар" ва "Истиқлол" муроса кўчасини танлади, Ашурматов тўлиқ ўйнади  1 19:46Жоау Канселу самолётда уни телефонга олаётган йўловчига ташланди  1 19:20"Сандерленд" ўз стадиони таблосига "Ньюкасл" гербини жойлаштиришдан бош тортди – дерби тарихига назар  2 19:08"Арқадағ" мавсумдаги барча ўйинда ғалаба қозониб, учинчи бор Туркманистон чемпиони бўлди  25 18:46"Аякс" "Арсенал" собиқ ҳимоячиси билан шартнома имзоламоқда — Here We Go!  0 18:19Нойер жароҳат олди  6 17:50Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси "Арал" жамоаси аъзолари билан учрашди  11 17:25Гвардиола: "Жуда қийин бўлди, "Кристал Пэлас" жуда кучли"  3 17:08TVCOM'да бугунги тақвим: АПЛ ўзбек шарҳида ва бошқалар  0 16:39ФИФА платформасига интеграция: ПФЛ клубларга қатъий талаб қўйди  1 16:14"2027 йилги футбол бўйича U-20 Жаҳон чемпионатига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Президент Қарори эълон қилинди  1 15:40Тошкент футболи — 100 ёшда  3

Сетьен: “VAR туфайли ғалаба қозондик” Янгиликлар

Сетьен: “VAR туфайли ғалаба қозондик”

“Барселона” устози Кике Сетьен жамоасининг Ла Лига 27-тури доирасида “Реал Сосьедад” (1:0) устидан қозонган ғалабасига тўхталди.

“Баҳс оғир бўлишини билардик – рақиб қаторасига олти ўйиндан буён ғалаба қозониб келаётганди. Бу ғалабаларнинг бири “Бернабеу”да қўлга киритилганди. “Реал Сосьедад” Испания кубоги финалчиси, улар тўпни жуда яхши назорат қилишади, таркибда яхши футболчилар жамланган.

Агар алоҳида вазиятларни ҳисобга олмасак, биз тўпни ўз назоратимизда сақлаб турдик. Баъзида бизнинг дарвозамиз олдида муаммолар юзага келди, аммо биз ҳам рақиб жарима майдончаси ичида кўплаб хавфли ҳужумларни ташкил этдик. “Барселона” VAR тизими боис ғалаба қозонди. Пеналти белгиланган вазият менга яхши кўринмади, чунки захира ўриндиғи вазиятдан анча узоқда жойлашган.

Яққол гол киритиладиган вазият яратиш учун сабр билан ҳужум ташкил этиш керак. Баъзида биз жудаям шошамиз ва бу бизни мағлубиятга етаклайди. Аммо рақиб бизга босим ўтказиб, олдинга ўтар экан, уларда бўш зоналар пайдо бўлади ва биз бундан унумли фойдаланишга уринамиз. Янада яхшироқ бўлишга интилаяпмиз, аммо бу осон иш эмас.

Бизда кучли ва руҳан чиниққан жамоа бор. Бу менга ёқадиган жиҳат. Биз оғир ўйинда ғолибликка эришдик ва энди “Реал”ни ҳам таслим этишимиз керак”, дея Сетьеннинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда Marca нашри.

Баскликларга қарши беллашувда “Барселона” ҳужумчиси Лионель Мессининг пеналтидан киритган голи каталонияликларга ғалаба келтирди. Ўша вазиятда тўп “Сосьедад” ҳимоячиси Робен Ле Норманнинг қўлига тегди. Ҳакам аниқ қарорга келиш учун VAR тизимига мурожаат қилди ва вазиятни қайта кўриб чиқиб, меҳмонлар дарвозасига пеналти белгилашга қарор қилганди.

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика