Серхио Регилон Мадридга қайтишга яқин

Alisher
28 авг 2022, 10:47
"Тоттенхэм" ҳимоячиси Серхио Регилон фаолиятини Испания чемпионатида давом эттириши мумкин.

Журналист Николо Скиранинг хабарига кўра, 25 ёшли испаниялик футболчига уни мавсум сўнггига қадар ижарага олмоқчи бўлган "Атлетико" даъвогарлик қилмоқда.

Регилон — "Реал" тарбияланувчиси, у "Тоттенхэм"га 2020 йилнинг сентябрида ўтган.

Регилон ўтган мавсум "шпорлар" сафида 31та ўйинда 2та гол ва 3та ассист қайд этди. Transfermarkt портали ўйинчини 25 миллион еврога баҳоламоқда.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: twitter.com/NicoSchira

Сўнгги янгиликлар

Барча ›