UZ

Серхио Рамос: "Зиданнинг келажаги ҳақида мен қарор қабул қилмайман" Янгиликлар

Серхио Рамос: "Зиданнинг келажаги ҳақида мен қарор қабул қилмайман"

"Реал" ҳимоячиси Серхио Рамос "Леганес"га қарши Испания Кубоги чорак финал жавоб ўйинидан сўнг, жамоа Зинедин Зиданни қўллаб-қувватлаши кераклиги ҳақида айтди.

"Қаймоқранглилар" ўз майдонида 1:2 ҳисобида мағлуб бўлишди ва турнирдан чиқиб кетишди, ОАВ вакиллари эса Рамосдан франциялик мутахассис келажаги ҳақида сўрашди.

"Зидан келажаги ҳақида қарорни мен қабул қилмайман. Мураббий ўзгариши доимо ёқимсиз ҳолат. Бундай вазиятларни бошдан кечирганман. Ҳамма совринни ютганимизда, Зиданни қўллаб-қувватладик ва ҳозиргидек оғир дамларда ҳам у билан бирга бўлишимиз лозим" - дейди Рамос.

Рейтинг: +30   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
������.�������

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг