Серхио Рамос "Реал Сосьедад"га қарши баҳсда "Реал"га ёрдам бера олмайди

Aslanov Jasurbek
28 дек 2015
"Реал" бош мураббийи Рафаэль Бенитес Примеронинг 17-туридан ўрин олган "Реал Сосьедад"га қарши баҳсда жамоа ҳимоячиси Серхио Рамосни майдонга тушира олмайди.

Испания терма жамоаси футболчисида мушак муаммолари аниқланди ва ҳозирча у тренажер залида индивидуал режа бўйича ишлаяпти. Жорий мавсумда Рамос бир неча бор жароҳат олди. У миллий чемпионатининг 9 учрашувида майдонга тушди ва ўз ҳисобига битта гол ёзиб қўйди.

"Реал" - "Реал Сосьедад" учрашуви 30 декабрь куни "Сантьяго Бернабеу"да бўлиб ўтади.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: AS