Серхио Агуэро: "Вест Хэм"га қарши жароҳатим билан ўйнашга ҳам тайёрман"

Aziz Tukhtamuradov
10 май 2014, 09:59
«Манчестер Сити» футболчиси Серхио Агуэро «Вест Хэм»га қарши ўйинда ҳаттоки жароҳати билан ҳам ўйнашга тайёр экан.

"Ўзимни яхши ҳис қилмоқдаман. Ҳозирча 100 фоиз тайёр эмасман. Лекин, якшанбагача тўлиқ тайёр бўламан. Тайёр бўлмаган тақдиримда ҳам оғриқни эсдан чиқариб майдонга тушишга тайёрман.

Ушбу ўйинда майдонга тушишни жудаям истамоқдаман", - дейди Агуэро.

Ўйин «Манчестер Сити» – «Вест Хэм» учрашуви 11 май куни бўлиб ўтади.

Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: sports.ru

Сўнгги янгиликлар

Барча ›